"Ниндзя тошбақа" бўлиш вақти келди! Мбаппе қизиқарли пост ёзиб қолдирди
Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе Австрияга қарши учрашув (1:0) тугаши арафасида бурнидан жароҳат олди ва алмаштирилди.
Маълум бўлишича, французлар етакчисининг бурни синган ва операция қилинади. Франция терма жамоасининг собиқ врачи Фабрис Брианнинг хабар беришича, 26 ёшли вингер камида 10 кун майдонга туша олмайди.
Ушбу жароҳатдан сўнг Килиан ўз Твиттер саҳифасида қизиқарли пост ёзиб қолдирди: Ниқоб бўйича вариантлар борми?
Фикрлар