No Umarov, no party. БАТЭ сафида захирадан майдонга тушган Шаҳбоз Умаров 2 дақиқада 2 супергол киритди (видео)

Бугун Беларусь Олий лигасида 3-тур ўйинлари давом эттирилмоқда. Шаҳбоз Умаров фаолият олиб борадиган БАТЭ бу тур ўз майдонида "Гомель"ни қабул қилди ва 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ҳамюртимиз мезбонлар сафида беллашувни захирада бошлади ва иккинчи бўлим аввалида майдонга тушди. Бу вақтда ҳисоб 1:1 бўлиб турган эди.

52-дақиқада Шаҳбоз Максим Скавишнинг узатмасидан сўнг ажойиб тарзда тўпни рақиб дарвозасига киритди. Орадан 1 дақиқа ўтар-ўтмасдан дарвозабон билан қулай вазиятга чиқиб борган Умаров иккинчи голни киритди.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар