Нодирбек Абдураззоқов: "Терма жамоада ҳозирча ҳеч қандай муаммо бўлгани йўқ"

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ўзбекистон миллий терма жамоаси айни пайтда Миллий футбол марказида навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини давом эттирмоқда. Терма жамоага чақирув олган ОКМК футболчиси Нодирбек Абдураззоқов йиғин ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

 "Аввало, ассалому алайкум ҳаммага. Терма жамоага чақирув олганимдан хурсанд бўлдим. Фикрлар жуда яхши, ҳар доимгидек ижобий ва аҳил жамоа.

 Фабио Каннаваро билан олдин ҳам ишлаганмиз. Ўзимиз учун керакли нарсаларни ўрганяпмиз. Ўзбекистонда ҳеч қачон кучсиз футбол бўлмаган, доимо кучли бўлган. Мен ҳам 26 таликдан жой олиш ва терма жамоа билан майдонга тушиш учун бор кучим билан ҳаракат қиламан. Лекин ким ўйнашидан қатъи назар, ҳамма жонини бериб ҳаракат қилади, деб ўйлайман.

 Машғулотлардан қандай натижа чиқишини билмайман, кутиб қоламиз. Якуний  26 талик рўйхатга кириш-кирмасликни Худо билади. Худо хоҳласа, яхши ўйин кўрсатсам, албатта кираман.

Ҳа, терма жамоада овқатланиш ва кун тартиби клубдагидан фарқ қилади. Лекин мен ҳам доимо тўғри овқатланишга ҳаракат қиламан. Терма жамоада ҳозирча ҳеч қандай муаммо бўлгани йўқ".

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!