Нодирбек Абдусатторов "Freestyle Chess" бўйича жаҳон чемпионатига йўлланма олди
Ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов "Freestyle Chess" бўйича жаҳон чемпионатига саралаб олинди. Мусобақа жорий йилнинг февраль ойида Германиянинг Вайсенхаус шаҳрида бўлиб ўтади.
Жаҳон чемпионатида қуйидаги машҳур шахматчилар иштирок этади:
Магнус Карлсен (Норвегия)
Левон Аронян (АҚШ)
Фабиано Каруана (АҚШ)
Винсент Каймер (Германия)
Аржун Эригайси (Ҳиндистон)
Жавоҳир Синдаров (Ўзбекистон)
Ханс Ниманн (АҚШ)
Қайд этиш жоиз, Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдаровнинг ушбу нуфузли мусобақага йўлланма олиши Ўзбекистон шахмати учун яна бир катта ютуқ сифатида баҳоланмоқда.



Фикрлар