Нодирбек Абдусатторов "London Chess Classic" 2025 турнирида иштирок этади!
"London Chess Classic" турнири тўлиқ таркиби эълон қилинди. Бу йилги мусобақага Жаҳон рейтингида 10-ўринда турган Алиреза Фирузжа ва 12-ўриндаги Нодирбек Абдусатторов бошчилик қилади.
Турнирда, шунингдек:
Павел Элянов
Сам Шанкланд
Никита Витюгов
Николас Теодороу
Абҳиманю Мишра
Майкл Адамс
Гаваин Жонес
Луке Макшане
Эслатиб ўтамиз, мусобақа 26 ноябрдан 7 декабргача Лондонда ўтказилади.



Фикрлар