Нодиржон Мирзаҳмедов: Уйимда машғулот ўтказишга мажбур бўлдим
Бокс бўйича, -49 кг вазн тоифасида барча рақибларидан устун келган, Ўзбекистон чемпиони Нодиржон Мирзаҳмедов жангдан кейин ўз таассуротлари билан ўртоқлашди:
"Ушбу жангдан жуда катта таассурот олдим. Ўз вазн тоифамдаги биринчи рақамли рақиб билан жанг олиб бордим. У менга яхши қаршилик кўрсатганига қарамай, устозларимнинг маслаҳатлари натижасида ғалаба қозондим.
Юзага келган карантин бизга ҳам ўз таъсирини ўтказмай қолмади. Мураббийларимнинг кўрсатмасига амал қилиб, ўз уйимда машғулот ўтказишга мажбур бўлдим. Муҳими, карантин енгиллаштирилди ва ўқув-йиғин машғулотлари ташкиллаштирилди. Бу нарса менга жуда қўл келди.
Олдимизда турган хаҳон ва Осиё чемпионатлари, Олимпия ўйинларига яхши тайёргарлик кўриб, ғалаба билан қайтишга ҳаракат қиламан".
Фикрлар