Нўъмон Ҳасановга мураббийлар штабида кимлар ёрдам бериши маълум

  • 27 Dec 18:25
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 2
  • Football
CHERY AUTO

“Навбаҳор” жамоаси расмий равишда Нўъмон Ҳасановни бош мураббий лавозимида фаолиятини давом эттиришини маълум қилди. Бу ҳақида клуб матбуот хизмати хабар тарқатди.

Tecno

Шунингдек, Ҳасановнинг мураббийлар штаби ҳам тасдиқланди. Унга кўра, сербиялик Дражен Дукич Нўъмон Нурматовичга яқиндан ёрдам беради. Юртимизнинг таниқли мутахассисларидан бири Виктор Жалилов маслаҳатчи мураббий этиб тайинланди.

Шуни айтиш жоизки, Дукич илгари ҳам Нўъмон Ҳасанов билан бирга ишлаганди. Масалан, ушбу жуфтлик охирги марта “Қўқон-1912”да фаолият олиб боришганди. Ундан аввал эса “Пахтакор”да ишлашган.

Бундан ташқари, “Навбаҳор”нинг мураббийлар штабидан Шерзод Жўраев, Денис Тойменцов ҳамда дарвозабонлар мураббийи Павел Синельников ҳам жой эгалладилар.

Comments

You must be logged in to commet!
&
Rustamov Dilmurod
27/12/2020 22:13
5-6 ойда урганиладиган нарсани
1 ойда ургатдим Хасановни фикри навбахор октепа ойинидан кейинги фикри ишкилиб перо лигага Тушин кетмасайди
&
Rustamov Dilmurod
27/12/2020 22:01
КОКОНДА нимани койил килган факат михитни бузган