Норинда оммавий югуриш мусобақаси

Наманган вилоятининг Норин туманида Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ёшлар иттифоқи ҳамда Норин тумани хокимлиги ҳамкорликда Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб оммавий спорт мусобақалари ташкил этилди.

Югуриш масофасида мактаб ва коллежларнинг 2000дан зиёд ўқувчилари ҳамда 30 дан 70 ёшгача фахрийлар ўз омадларини синаб кўришди. Ўз ёш тоифаларида совриндор бўлганларга қиматбаҳо совғалар ва дипломлар топширилди.

Тадбир чинакам байрамона кайиятда ўтишига мутасадди ташкилотчилар катта ҳисса қўшгани таҳсинга лойиқ.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар