Новак Жокович: Мен шу ердаман!
Ads

Сербиялик Новак Жокович ва польшалик Хуберт Гуркач ўртасидаги учрашув Париж шаҳрида ўтаётган "Ролан Гаррос" мусобақасининг биринчи даврасидан ўрин олди.

Уч сетда давом этган ўйинда дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси Новак рақиби устидан 6:4, 6:2, 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шу тариқа "French Open"нинг иккинчи даврасига йўл олган Жокович, энди швейцариялик Генри Лааксоненни синовдан ўтказади.