Новак Жокович ўзининг турнирини ғалаба билан бошлади

Дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси Новак Жокович "Adria Tour" кўргазмали турниридаги илк учрашувини ўтказди.

Белград шаҳрида ўтган ўйинда Новак ҳамюрти Виктор Троицкини ҳар иккала сетда бир хил 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Шу тариқа, серб ўғлони ўзи томонидан ташкиллаштирилган мусобақанинг иккинчи ўйинида германиялик Александр Зверев ёки сербиялик Филип Крайиновичга қарши кортга тушади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!