Новак Жокович қаторасига 10-бора
Ads
Cербиялик теннисчи Новак Жокович "Ролан Гаррос" мусобақасининг тўртинчи даврасида германиялик Ян-Леннард Штруффга қарши ўйин ўтказди.

Мазкур ўйинда Новак рақибини 6:3, 6:2, 6:2, ҳисобида мағлубиятга учратди ва чорак финал йўлланмасини қўлга киритди. 

Шу тариқа мазкур ғалаба Жокович учун "French Open"даги ўнинчи чорак финалга йўлланма берди. Бундай узоқ серияга ҳали ҳеч қандай теннисчи эришмаган.