Новак Жокович
Ads
Франция пойтахти Париж шаҳрида теннис бўйича “Катта Дубулға” туркумига кирувчи “Ролан Гаррос” турнирининг чорак финалида кутилмаган натижа қайд этилди.

Унду сербиялик Новак Жокович италиялик Марко Чеккинатога қарши кортга чиқди. Ярим финал йўлланмаси учун ўтган ўйинда Марко 6:3, 7:6, 1:6, 7:6 ҳисобида ғалаба қозонди.

Энди Марко Франция очиқ чемпионатининг ярим финалида австриялик Доминик Тим билан рақобатлашади.

Sports.uz