Новак Жокович тўхташни истамаяпти

Англия пойтахти Лондон шаҳрида Профессионал теннисчилар уюшмаси томонидан ўтказилаётган Якуний ATP чемпионатида сербиялик Новак Жокович муваффақиятли старт олди.
 
Н.Жокович мусобақадаги илк учрашувини италиялик Маттео Берреттинига қарши ўтказди ва 6:2, 6:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
 
Шу тариқа Новак гуруҳда Доминик Тим билан бирга биттадан ғалабага эришиб, пешқадамликни ўз қўлларига олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!