Новак Жокович учун ғалаба қозониш янгилик бўлмай қолди
Ads

Дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси сербиялик Новак Жокович Лондон шаҳрида ўтаётган Уимблдон турнирида ҳам ўзини тенгсиз эканини яна бир бор исботлади.

Новак мусобақанинг иккинчи даврасида америкалик Денис Кудлага қарши кортга чиқиб, якунда 6:3, 6:2, 6:2 ҳисобида зафар қучди.

Шу тариқа "Wimbledon" чемпионатининг учинчи даврасида Жокович польшалик Хуберт Гуркачга қарши ўйин ўтказадиган бўлди.