Новак Жокович "US Open"дан дисквалификация қилинди

CHERY AUTO

Бугундан АҚШ очиқ чемпионати - "US Open"да нимчорак финал баҳслари бошлангани ҳақида хабар қилгандик. Ушбу босқич доирасидаги Пабло Карреньо Буста ва Новак Жокович ўртасидаги баҳс 1-сетдаёқ якунланди. 

Tecno

11-геймда Карреньо-Буста брэк амалга оширди. Бундан асабийлашган сербиялик ракетка устаси қўлидаги тўпни қарамаган ҳолда ортга уриб юборди. Тўп тўғри чизиқ ҳакамининг томоқ қисмига бориб тегди. 

Гарчи Новак билмаган ҳолда ушбу ишни амалга оширган ва дарҳол узр сўраб, ёрдамга шошилган бўлса-да, ҳакамлар уни дисквалификация қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!