Новак Жокович ва Рожер Федерер ўйини 4 соат 55 дақиқа давом этди

Ҳозиргина якунига етган "Уимблдон" мусобақасининг эркаклар ўртасидаги финал баҳсида сербиялик Новак Жокович швейцариялик Рожер Федерерни беш сетда таслим қилди.

Улар ўртасидаги мазкур ўйин 4 соат 55 дақиқа давом этди ва "Уимблдон" тарихидаги энг узун финал ўйини сифатида тарихга кирди. 

Эслатиб ўтамиз, Новак Жокович "Катта дубулға" туркумига кирувчи "Уимблдон" мусобақасида бешинчи маротаба бош совринни қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!