Нохуш хабар! Ўзбекистоннинг бугунги ўйини олдидан легионеримизда коронавирус аниқланди

  • 27 январь, 2022, 11:41
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

ЎФА матбуот хизмати БААда ўқув-машғулот йиғини олиб бораётган терма жамоамиз ҳолати ҳақида маълумот берди. 

Айни пайтда Дубайда йиғин ўтказаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари COVID-19га навбатдаги ПЦР тест топширди. Унга кўра, Иброҳимхалил Йўлдошевнинг тестида мусбат натижа қайд этилган.

Шуни таъкидлаш керак-ки, футболчимиз ўзини яхши ҳис этяпти ва коронавируснинг симптомлари кўзга ташланмаяпти. Шу сабабли, бир неча кундан кейин қайта тест топшириш режалаштирилган. Ҳозирда у шифокорларнинг назорати остида яккаланган ҳолда карантин ўтамоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!