Нойер барча замонларнинг немисча рекордини ўрнатди
Германия Суперкубоги баҳсида «Бавария» Дортмунднинг «Боруссия» жамоаси устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Мюнхенликлар дарвозасини 40 ёшли Мануэль Нойер қўриқлади ва у ўз фаолиятидаги 36-трофейни қўлга киритди.
Bayern & Germany нашри маълумотига кўра, шу тариқа Нойер совринлар сони бўйича собиқ жамоадоши Томас Мюллерни (35) ортда қолдирди ва тарихдаги энг кўп ютукка эга немис футболчисига айланди.
Мануэль Нойер 2011 йилдан бери «Бавария» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Катта тажрибали дарвозабон бу мавсум катта эҳтимол билан унинг футболчи сифатидаги охирги йили бўлиши мумкинлигини айтган, бироқ фаолиятини давом эттириш эҳтимолини ҳам тўлиқ инкор этмаган.

Фикрлар