Нойер "Бавария" билан Осиё турнесига бормаслиги мумкин. Сабаби...

  • 08 Jul 10:35
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Бавария” дарвозабони Мануэль Нойернинг умумий гуруҳ машғулотларига қайтиши кейинроққа қолдирилди.

Tecno

Sky Sport Deutschland хабарига кўра, 37 ёшли посбон аввал режалаштирилганидек кейинги ҳафтадан бошлаб умумий гуруҳ машғулотларига қўшилмайди. Ўтган йилнинг декабрь ойида оёғи синган Нойер таътилдан қайтгач, тиббий кўрикдан ўтади.

Шифокорлар дарвозабонга тўлиқ машғулотларни давом эттириш учун кўпроқ вақт керак деб ҳисоблайди. Шундан келиб чиқадиган бўлсак, мавсум олдидан Нойер якка тартибда машғулот ўтказади ва катта эҳтимол билан “Бавария”нинг Осиё турнесини (24 июлдан 3 августгача) ўтказиб юборади.

Қайд этилишича, “Бавария” бош мураббийи Томас Тухель дарвозабоннинг тўлиқ тайёрлиги тасдиқланиши биланоқ уни майдонга туширишни режалаштирмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!