Нойер фаолиятини жароҳат сабаб якунламоқчи эмас
Германия терма жамоаси ҳамда "Бавария" посбони Мануэль Нойер фаолиятини якунлаш ҳақида ўйламаяпти.
Аввал хабар берганимиздек, 36 ёшли кипер таътил пайтида чанғи учаётган пайт оёғини синдириб олди ва мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмайди.
Шунга қарамай, Нойер кейинги мавсумда ҳам "Бавария"нинг биринчи рақамли посбони сифатида фаолиятини давом эттиришни истамоқда. Бунинг устига у ўз мамлакатида бўлиб ўтадиган Евро-2024га боришни ҳам режалаштирган.
Эслатиб ўтамиз, Германия терма жамоаси айни дам давом этаётган ЖЧда гуруҳдан чиқа олмади, жамоа рақобатда Япония ва Испанияга имкониятни бой берди.
Фикрлар