Асосий мазмунга ўтиш

Нойер ПСЖга қарши ўйинда антирекордни такрорлади

Muhammadqodir Ruzmatov
Изоҳлар: 0

Нойер барча зарбаларни ўтказиб юборди.

"Бавария” дарвозабони Мануэль Нойер ПСЖга қарши ярим финалнинг илк учрашувида (4:5) дарвозага йўналтирилган барча зарбаларни ўтказиб юборди. Парижликлар 5 марта аниқ зарба берди — Нойер бирорта сейв амалга ошира олмади.

Opta маълумотига кўра, Чемпионлар лигаси плей-офф босқичида бундай ҳолат охирги марта 2000 йилда кузатилган. Ўшанда “Челси” дарвозабони Эд де Гуй “Барселона”га қарши ўйинда 5 та гол ўтказиб юборган ва бирорта сейв қилмаган эди.

Маълумот учун, жавоб учрашуви 6 май куни Мюнхенда бўлиб ўтади.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ