Нойер ва "Бавария" нимани келиша олишмаяпти?
"Бавария" дарвозабони Мануэль Нойер клуб билан янги шартнома бўйича келиша олмаётгани ҳақида олдинроқ хабар бериб ўтган эдик.
Bild нашри эса ушбу келишмовчилик шартнома муддати билан боғлиқлигини сабаб қилиб келтирмоқда. 2021 йил ёзида эркин агентга айланадиган 34 ёшли германиялик дарвозабон мюнхенликлардан узоқ муддатга мўлжалланган келишув талаб қилмоқда. Бироқ, "қизиллар"ни бу талаб қониқтирмаяпти. Таъкидланишича, томонлар ўртасида маош масаласи ҳам очиқ турибди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ, Нойер хизматларига "Челси" қизиқиш билдираётгани хабар қилинган эди.
Фикрлар