Нойер ва "Бавария" ўртасидаги музокаралар боши берк кўчага кириб қолди
Дарвозабон Мануэль Нойернинг "Бавария"да қолиши сўроқ остида қолмоқда. Бу ҳақда Kicker нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбага кўра, 34 ёшли посбон ва мюнхенликлар ўртасида кўпдан буён музокаралар ўтказилиб келинаётган эди. Аммо, якунда бу музокаралар боши берк кўчага кириб қолди. Чунки, клуб унга 2023 йилга қадар шартнома таклиф қилган. Нойер эса 2025 йилгача шартнома ва йилига 20 млн евро маош сўраган.
Мануэль Нойер “Бавария” сафида 2011 йилдан буён тўп суриб келмоқда.
Фикрлар