Нойер яхшиликни билмас экан. У ўз мухлиси устидан кулди (ми?)

“Бавария” дарвозабони Мануэль Нойер ҳамёнини таксида тушириб қолдирган, бироқ буни пайқаган ҳайдовчи ҳамённи эгасига қайтариб берган, деб хабар беради “Bild” нашри.

Манбага кўра, ҳамёнда 800 евро, шунингдек, футболчининг кредит карталари бўлган. Такси ҳайдовчиси омонатни дарвозабонга қайтариш учун 120 километр йўл босиб ўтган. Бироқ у ҳамённи футболчига эмас, балки  унинг ёрдамчисига берди.

Нойер ҳайдовчига миннатдорчилик белгиси сифатида ўз либосини совға қилган. Бу эса такси ҳайдовчисининг жаҳлини чиқарган, боиси, ҳамённи қайтариш учун 400 евро сарфлаган.

“Бу менинг устимдан кулишдан бошқа ҳеч нарса эмас. Менинг тўрт фарзандим бор. Мен бу футболка билан ҳеч қайсини хурсанд қила олмайман”, - деди такси ҳайдовчиси.

36 ёшли Нойер ўтган мавсумда “Бавария”нинг барча мусобақлар доирасидаги 39 та ўйинда майдонга тушиб, 38 та гол ўтказиб юборган ва 14 марта ўз дарвозасини даҳлсизлигини сақлаб қолган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!