Нойернинг "Бавария"даги тақдирига ойдинлик киритилди
"Бавария" дарвозабони Мануэль Нойер тез орада клуб билан амалдаги шартномасини узайтиради. Бу ҳақда Sky Sport Deutschland нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбага кўра, 35 ёшли посбон Мюнхен супер клуби билан 3 йиллик шартнома имзолайди. Айтиш керакки, томонлар ўртасидаги келишув 2023 йилнинг 30 июнига қадар имзоланган.
Мануэль Нойер жорий мавсум "Бавария" сафида 25 та ўйинда майдонга ва ўз дарвозасидан 25 та гол ўтказиб юборди.
Фикрлар