Нукусда белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилди
Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 21 -23 ноябрь кунлари Нукус шаҳридаги Республика Якка кураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактабида белбоғли кураш бўйича 2008-2009 йилларда туғилган (U-15) ўсмирлар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати беллашувлари бўлиб ўтди.
Мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан 300 нафарга яқин ёш полвонлар иштирок этган ушбу
мусобақада полвонлар белбоғли курашнинг белбоғли кураш ва эркин йўналишлари бўйича куч синашишди. Унга кўра қуйдаги спортчилар ўз вазн тоифаларида биринчи бўлишди.
Ўғил болалар (белбоғли кураш йўналиши)
35 кг. Муҳаммадқодир Умаралиев (Фарғона), 38 кг. Исабек Бийсинбаев (ҚҚР), 42 кг. Абдумажид Ҳусанбоев (Андижон), 46 кг. Темур Неъматуллаев (Наманган), 50 кг. Рамзиддин Абдулхамитов (Андижон), 55 кг. Нусратилло Озодбеков (Андижон), 60 кг. Ахлиддин Маматкаримов (Андижон), 65 кг. Бобурбек Абдумаликов (Фарғона), 71 кг. Ислом Зиёдбоев (Наманган), 77 кг. Байишбек Маматалиев (Андижон), +77 кг. Шоҳжаҳон Раҳматов (Тошкент в.).
Қизлар (эркин йўналиш)
33 кг. Жансоя Аллиярова (ҚҚР), 36 кг. Ўғилой Одилова (Андижон), 40 кг. Марҳабохон Нозимова (Андижон), 44 кг. Жасмина Мамуржонова (Фарғона), 48 кг. Тумарис Қалабаева (ҚҚР), 52 кг. Меҳриноз Иброҳимова (Андижон), +52 кг. Айсулув Қидирбаева (ҚҚР).
Ўғил болалар (эркин йўналиш)
35 кг. Абдулатиф Нуриддинов (Навоий), 38 кг. Маҳмуджон Мамажонов (Наманган), 42 кг. Муҳаммадмубин Неъматжонов (Андижон), 46 кг. Амирхон Шукурбоев (Навоий), 50 кг. Давранбек Жумамуратов (ҚҚР), 55 кг. Муродуллахон Ҳабибуллаев (Наманган), 60 кг. Асадбек Орзибоев (Андижон), 65 кг. Шерзодбек Елибоев (Тошкент в.), 71 кг. Акромжон Ҳикматов (Тошкент в.), 77 кг. Суннат Қурбонов (Бухоро), +77 кг. Азиз Нажмиддинов (Навоий).
Мусобақа якунлангач, ғолиб ва совриндорлар диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан мукофотланишди.
Фикрлар