Нуньеш очко йўқотишга сабаб бўлган “Сити”нинг камчилигини айтди

“Манчестер Сити” таркибида “Ноттингем Форест”га қарши ўйнаган Матеуш Нуньеш дуранг билан тугаган учрашувда ғалаба қандай қўлдан чиқарилганига изоҳ берди.

- “Ноттингем Форест” бутун жамоа бўлиб ўз жарима майдонида ҳимояланди, шунинг учун дарвозага йўл топиш жуда қийин бўлди.

Аммо биз барқарорроқ бўлишимиз керак, айниқса ҳисобда олдинда бораётган  вазиятларда. Бундай осон голларни ўтказиб юбормаслигимиз керак.

Энг асосий талаб — бўшашмаслик, тўпни ишонч билан назорат қилиш ва рақибни қийин аҳволга солиш. Менимча, бу сафар биз бу вазифани унчалик яхши бажара олмадик.

“Ноттингем Форест”нинг голлари ажойиб эди, аммо биз ўзимиз уларга бўш ҳудуд қолдирдик, - деди Нуньеш.

Гвардиола жамоаси ҳали ҳам турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!