Нурилло Тўхтасинов:

Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – "Андижон" жамоалари ўртасидаги ўйиндан (3:1) сўнг, "қалдирғочлар" ярим ҳимоячиси Нурилло Тўхтасинов SPORTS.uz сайтига интервью берди.

"Авваламбор, барча юртдошларимизни Наврўз байрами билан табриклайман. Ўйинга келадиган бўлсак, қийин баҳс бўлди. Биринчи бўлимдаёқ бир киши кам бўлиб қолдик ва режаларимизни ўзгартиришга тўғри келди. Ҳақли тарзда ғалаба қозондик. Рақиб ҳам ёмон ўйин кўрсатмади. "Андижон" янги шаклланган жамоа, бу йил уларда анча ўзгаришлар бўлди. Кейинги ўйинларда андижонликларга омад тилайман. Шунингдек, ёмғир бўлишига қарамай, бизни қуллаб-қувватлаш учун стадионга ташриф буюрган мухлисларимизга катта раҳмат. "Бунёдкор" доимо мухлислар учун ўйнайди", - деди футболчи.

Маълумот учун, 3-турдан сўнг, "Бунёдкор" 6 очко тўплаган ҳолда, турнир жадвалида 3-ўринда бормоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар