Нурмагомедов Макгрегор билан текинга урушишга ҳам тайёр

Россиялик аралаш жанг санъатлари устаси Хабиб Нурмагомедов ирландиялик Конор Макгрегор Билан бепул жанг қилишга тайёр.

31 декабр куни Нурмагомедов ҳакамларнинг бир овоздан берган қарорига кўра, бразилиялик Эдсон Барбозани мағлуб этган эди ва бу жангдан 160 минг доллар ишлаб олган.

Макгрегор билан бўладиган жангдан қанча ишлаб олмоқчиман? Ноль. Менга ҳақиқий титул жанги керак, пул эмас, – дейди Нурмагомедов. – Мен тарихга кирмоқчиман, шунинг учун бу ердаман.

> Нурмагомедов яна Макгрегорга ҳазил қилди (фото)

Нурмагомедов аввалроқ бир неча марта Макгрегор билан чемпионлик жангини ўтказишни хоҳлаётганини маълум қилган эди. Бироқ мутлоқ жанглар чемпионати (UFC) раҳбарияти бунга рухсат беришмади. Ўз навбатида Макгрегор ҳам Нурмагомедов билан жанг қилишни истаётганини яширмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, россиялик жангчи ҳисобида 25 ғалаба мавжуд. У бирор марта мағлубиятга учрамаган. Макгрегор эса аралаш яккакурашларда 24 жанг ўтказиб, 21 ғалаба ва 3 мағлубият қайд этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!