Нурсултон Рўзибоев ва Шара Буллет бир турнирда жанг қилади!

  • 19.03.2026 08:36
  • Javohir Malikov
  • 0
  • MMA

27 июнь куни Озарбайжоннинг Баку шаҳрида "UFC Fight Night" турнири бўлиб ўтади.

Эътиборлиси, унда таниқли ММА устаси, ҳамюртимиз Нурсултон Рўзибоев (36-9-2-2 N/C) ҳам иштирок этиб, катта эхтимол билан россиялик Андрей Пуляев(10-4)га қарши жанг қилади.

Худди шу оқшомда Шара Буллет (16-1) Бразилия вакили Мишель Перейра (32-14-2 N/C) билан ўзаро кураш олиб бориши режалаштирилган.

Маълумот учун, Рўзибоев охирги бор 2025 йил 17 май куни "UFC Fight Night 265" турнирида Дастин Штольцфусга қарши октагонга кўтарилиб, ҳакамларнинг якдил қарорига кўра ғалаба қозонган эди. Шарабутдин эса Эдсон Барбоза билан грэпплингда баҳс олиб бориб, дурранг натижа қайд этди.

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!