Нурсултон Рўзибоев яққол устунлик билан ғалаба қозонди!

  • 18.05.2025 02:47
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA

Хабарингиз бор, айни пайтда АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида "UFC Fight Night 256" турнири бўлиб ўтмоқда.

Эътиборлиси, ҳозиргина ҳамюртимиз Нурсултон Рўзибоев иштирокидаги жанг якунланди. Тўлиқ 3 раунд давом этган баҳсда вакилимиз ҳакамларнинг якдил қарори билан Дастин Штольцфусни енгиб, UFC даги тўртинчи ғалабасини қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, Рўзибоев мазкур промоушенда ўтказган жангларидан фақат биттасида очколар бўйича мағлуб бўлган. Қолган барча жангларида ғалаба қозониб қелмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!