Нурсултон Рўзибоев: Ютган пайтим жуда кўпчилик мени қўллаб-қувватлаган эди, аммо ютқазганимдан кейин...
Хабар берганимиздек, кеча тонгда Америка Қўшма Штатларининг Сент-Луис шаҳрида ташкил этилган UFC Fight Night турнирида ярим ўрта вазн тоифасида ҳамюртимиз Нурсултон Рўзибоев мезбонлар вакили Ҳоакин Баклига қарши октогонга кўтарилди. Тўлиқ уч раунд давом этган жангда ҳамюртимиз, афсуски очколар ҳисобига имкониятларни бой бериб қўйди.
Бугун Нурсултон Рўзибоев ўзининг ижимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали мухлисларга мурожжат қилди.
"Мени қўллаб-қувватлаган барчага раҳмат. Ижтимоий тармоқлар орқали менга билдирилаётган барча фикрларни кузатиб боряпман. Менда ҳаммаси жойида. Қўл ва оёғимда озроқ жароҳат бўлди. Тез орада яна машғулотларга қайтаман.
Ютган пайтим жуда кўпчилик мени қўллаб-қувватлаган эди, аммо ютқазганимдан кейин унданда кўп одам мени қўллаб-қувватламоқда. Мағлубиятимга ҳеч қандай баҳона изламайман. Ютуқ бор жойда мағлубият ҳам бўлади. Шунчаки озроқ омад етишмади. Насиб бўлса яна қайтамиз. Ҳаммага омад!", - деди Нурсултон Рўзибоев.
Фикрлар