"Ньюкасл" - "Арсенал": Матнли трансляция

Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Англия Премьер-лигаси 34-туридан ўрин олган "Ньюкасл" - "Арсенал" учрашуви матнли тарзда эътиборингизга ҳавола этилади.

  • 90+4'

    Учрашув якунланди! 

  • 90+2'

    Рақибига нисбатан жиддий қўполлик ишлатган Фабиен Шер майдондан четлатилди.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    Тўп Артета шогирдлари назорати остида бўлиб турибди.

  • 85'

    Мартин Эдегор захирага олинди. Унинг ўрнига Томас Парти ўйинни давом эттиради.

  • 84'

    Сент-Максиминнинг зарбаси анча ноаниқ кетди.

  • 82'

    "Ньюкасл" футболчилари камсонли ҳужумларни ҳам зарбагача етказа олмаяпти.

  • 79'

    Эдегорнинг ақлли узатмаси жамоадошига қадар ўтмади. Ҳимоячи янада ақллироқ бўлиб чиқди.

  • 77'

    Обамеянг ўз ўрнини Пепега бўшатиб берди.

  • 74'

    Ўйин темпи пасайди. Футболчилар шунчаки вақт ўтказиш учунгина югуриб юрибди.

  • 71'

    "Канонирлар" марказда қисқа узатмалар билан тўпни ўзида ушлаб турибди.

  • 68'

    Чемберснинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 66'

    ГООООООООООООООЛ! Учрашувда ҳисоб ўзгарди!

    Жарима майдони ичида акробатик услубда зарба йўллаган Обамеянг дарвозани ишғол этди.

  • 64'

    Габриелнинг бош билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 62'

    Рақибининг оёғини босиб олган Федерико Фернандесга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 59'

    Обамеянг иккинчи қаватдаги тўп учун курашда рақиби билан тўқнашиб кетди.

  • 57'

    Меҳмонлар бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.

  • 55'

    Тўп назорати лондонликларга қайтди.

  • 53'

    Жароҳат олган Луиз ўрнига Чемберс майдонга тушди.

  • 51'

    Давид Луизга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 48'

    Иккинчи 45 дақиқалик аввалида тўп назорати майдон эгаларида бўлиб турибди

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+2'

    Танаффус!

  • 45'

    Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.

  • 42'

    Жарима майдони яқинида Эдегор қоида бузиш эвазига тўхтатилди. "Арсенал"да яхши имконият.

  • 40'

    Бўлим сўнгида ҳар икки жамоа ҳам фаоллик кўрсатмоқда.

  • 37'

    Артета шогирдлари қанотларни тез-тез алмаштириб олдинга ўтмоқда.

  • 35'

    Себальоснинг Обамеянг томон берган паси ҳимоячилардан ўтмади.

  • 33'

    Мартинеллининг узатмасидан кейин жамоадоши кўнгилдагидек зарба йўллай олмади.

  • 31'

    Себальосни ортдан чалиб йиқитган Альмирон огоҳлантирилди.

  • 29'

    Бу сафар Эл-Ненининг зарбаси дарвозага кириб кетишига Альмирон йўл қўймади.

  • 28'

    Жаканинг зарбасидан кейин тўпни дарвозабон қайтарди.

  • 26'

    Альмиронга алданган Эл-Нени уни қоида бузиш эвазига тўхтатди.

  • 23'

    Обамеянг яна жарима майдони ичида тўпни йўқотди. Унинг кўзларида бугун иштиёқ кўринмаяпти.

  • 21'

    Кларк ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 19'

    Сент-Максиминнинг зарбасидан кейин дарвозабон тўпни қайтарди.

  • 16'

    Майдон эгалари марказда тўпни назорат қилмоқда.

  • 14'

    Обамеянг жарима майдони ичидан ноаниқ зарба берди.

  • 12'

    "Канонирлар" рақибга қараганда фаолроқ ўйин намойиш этяпти.

  • 10'

    Эктор Бельериннинг узоқ масофадан берган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 8'

    Қанотдан узатилган тўпни "Арсенал" дарвозабони эгаллаб олди.

  • 6'

    ГОООООООООООЛ! Учрашувда ҳисоб очилди!

    Жарима майдонига етказиб берилган тўпни Эл-Нени кучли зарбаси билан дарвозага киритди.

  • 5'

    Мартинеллининг зарбасидан кейин тўп ҳимоячидан қайтди.

  • 3'

    Лондонликлар тўп назоратини қўлга олиш учун ҳаракатларни бошлаб юборди.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!