"Ньюкасл" 13,75 млнга сотиб олаётган футболчиси учун "Ливерпуль"дан 20 млн талаб қилинганди
"Норвич" ҳимоячиси Жамол Льюис "Ньюкасл" сафини тўлдиришга яқин турибди.
Трансфер нархи 13,75 млн фунтни ташкил этмоқда. "Канарейкалар" раҳбарияти футболчига бўлган таклифни қабул қилди.
Ёзги трансфер ойнаси давомида ҳимоячи учун "Ливерпуль" бонуслар билан бирга 10 млн фунт бермоқчи эди. Аммо "Норвич" трансфер учун 20 млн фунт сўраган.
Льюис АПЛнинг ўтган мавсумида 28 та баҳс ўтказиб, битта гол уришнинг уддасидан чиқди.
Фикрлар