"Ньюкасл" 18 ёшли иқтидор билан шартнома имзолади

"Ньюкасл" ўз таркибини ёш иқтидор эгаси билан кучайтирди. 

"Қарғалар" Даниянинг "Оденсе" клубидан Янкуба Минтени сотиб олди. 2004 йилда туғилган гамбиялик вингер инглиз клубига 7 миллион еврога тушди. 

"Ньюкасл" уни шу заҳотиёқ Нидерландиянинг "Фейеноорд" жамоасига ижарага беришга қарор қилди. 

У жорий мавсум Дания чемпионатида 9 ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ҳамда 3 та ассистни ўз номига ёздириб қўйган. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!