"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисига қизиқиш билдирмоқда

Жеймс Траффорд жорий ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда "Football Insider" нашри хабар берди.

Манбага кўра, 23 ёшли дарвозабонга "Ньюкасл" жиддий қизиқиш билдирмоқда. "Қарғалар" мавсум якунланганидан сўнг футболчи трансфери бўйича расмий таклиф билан чиқишни режалаштирмоқда.

Жеймс Траффорд 2025 йилда "Бёрнли"дан "Манчестер Сити"га 31 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг амалдаги шартномаси 2030 йил 30 июнга қадар мўлжалланган.

Жорий мавсумда у барча турнирлар доирасида 13 та ўйинда иштирок этиб, 10 та гол ўтказиб юборган ва 6 та учрашувда ўз дарвозасини дахлсиз сақлаб қолган.

Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 25 миллион евро деб баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!