“Ньюкасл” рекорд нархга сотиб олган футболчисини сотиб юбормоқчи
Немис ҳужумчиси Ник Волтемаде трансфердан бир йил ўтиб "Ньюкасл"ни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда таниқли журналист Кристиан Фолк хабар бермоқда.
Манба маълумотларига кўра, "қарғалар" ўтган ёзда "Штутгарт"дан 75 миллион еврога сотиб олинган 24 ёшли Волтемадени сотиш вариантини кўриб чиқмоқда. Эслатиб ўтамиз, бу "Ньюкасл" тарихидаги энг қиммат трансфердир.
Жорий мавсумда Волтемаде барча мусобақаларда 48 та ўйинда майдонга тушиб, ўнта гол урди ва бешта голли узатмани амалга оширди.
Волтемаденинг "Ньюкасл" билан шартномаси 2031 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt мутахассислари ҳужумчининг нархини 65 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар