
"Ньюкасл" Шешкони сотиб ололмаса, "Челси"дан Жексонни олишга ҳаракат қилади
"Челси" ҳужумчиси Николас Жексон ёзда "Ньюкасл"га кўчиб ўтиши мумкин.
"Қарғалар" "Лейпциг" форварди Беньямин Шешко учун курашни давом эттирмоқда, аммо футболчи "Манчестер Юнайтед"билан шартнома бўйича келишиб олган. The Athletic хабарига кўра, агар "Ньюкасл" 22 ёшли словениялик ҳужумчини кўндира олмаса, клуб "Челси"дан Жексон трансфери устида иш бошлайди.
"Кўклар"нинг 24 ёшли футболчисининг нархи 50 миллион еврога баҳоланмоқда. Жексоннинг амалдаги шартномаси 2033 йилнинг ёзигача мўлжалланган.
Эслатиб ўтамиз, "Ньюкасл" Беньямин Шешко учун бонуслар билан бирга 90 миллион евро таклиф қилганди.
Фикрлар