"Ньюкасл" Тонали вазияти бўйича расмий баёнот берди: "Футболчининг оиласи ҳар томонлама ёрдам олишда давом этади..."

"Ньюкасл" клуби жамоа аъзоси Сандро Тоналининг пул тикиш бўйича айбланаётгани борасида жамоа расмий сайтида баёнот билан чиқди. 

"Ньюкасл" жамоаси Сандро Тоналининг ноқонуний пул тикиш фаолияти билан боғлиқ масала бўйича Италия прокуратураси ва Италия футбол федерацияси томонидан терговда қатнашаётганини тасдиқлайди. 

Бу ҳолатда футболчимизнинг ўзи ва оиласи ҳар томонлама ёрдам олишда давом этади. Жараён давом этаётгани сабаб Сандро ва "Ньюкасл" клуби ҳозирча қўшимча изоҳ бера олмайди!", - дейилади баёнотда. 

Италиялик Тонали 1 йилга футболдан четлатилиши мумкин!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!