"Ньюкасл" халоскоридан айрилди

"Ньюкасл" ҳимоячиси Киран Триппьер жароҳати туфайли яқин вақтлар ичида жамоасига ёрдам бера олмайди. Бу ҳақда "қарғалар" матбуот хизмати хабар берди. 

31 ёшли англиялик футболчи кеча "Астон Вилла"га қарши ўйинда оёғини синдириб олди. Унинг қачон сафга қайтиши борасида ҳозирча маълумот йўқ. 

Январь ойида "Атлетико"дан "Ньюкасл" сафига келиб қўшилган Киран АПЛ доирасида 4 та ўйинда иштирок этиб, 2 та гол уришга муваффақ бўлди. 

Унинг трансфери учун инглиз клуби 18 миллион евро тўлаганди.  

trip

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!