"Ньюкасл" юлдуз футболчини ўз таркибига қўшиб олиш арафасида

"Лестер" клуби ярим ҳимоячиси Жеймс Мэддисон карьерасини "Ньюкасл"да давом эттириш арафасида. Бу ҳақда бир қатор таниқли нашрлар хабар бермоқда. 

Маъулум бўлишича, "қарғалар" у билан шахсий шартнома борасида келишувга эришган. Энди "тулкилар"ни кўндириш қолган, холос. 

Таъкидлаш жоиз, Жеймснинг "Лестер" билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар амал қилади. У якунланган мавсум АПЛда 30 ўйинда иштирок этиб, 10 та гол ҳамда 9 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган. 

Биласиз, "Лестер" келаси мавсумни Чемпионшипда ўтказади. Шу туфайли, айрим юлдузлар клубни тарк этишга қарор қилган. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!