
"Ньюкасл"га қарши баҳсда Салоҳ "ўзгача" рекорд ўрнатди
Англия лига кубоги финал учрашувида "Ливерпуль" "Ньюкасл" билан учрашди. Арне Слот шогирдлари кутилмаганда мағлуб бўлиб, кубокдан қуруқ қолишди.
"Opta" статистик портали хабарига кўра, ушбу учрашувда мерсисайдликлар ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ ўзига хос антирекорд ўрнатган. Мисрлик форвард "қизиллар"даги фаолиятида биринчи марта 90 дақиқа давомида битта ҳам зарба бера олмаган.
Маълумот учун, Салоҳ "Ливерпуль"нинг жорий мавсумдаги энг яхши тўпурари. 32 ёшли ҳужумчи 43 та учрашувда иштирок этиб, 32 та гол урди ва 22 та голли узатмани амалга оширди.
Комментарии