Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси: Бу аъло янгилик!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ўзбекистон миллий жамоасининг собиқ футболчиси Илёс Зейтуллаев интернет-нашр «Евро-Футбол» нашрига берган интервьюсида кузда Ўзбекистон миллий терма жамоаси Россия футболчиларига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиши мумкинлиги ҳақидаги хабарга муносабат билдирди.

- Россия ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги эҳтимолий ўйинга қандай қарайсиз?

- Россия терма жамоаси ҳар доим биз учун яхши рақиб бўлиб келган. Ўзбекистон учун бу жуда муҳим синов ўйини бўлади. Бу — аъло янгилик. 

Россия термаси санкциялар туфайли халқаро мусобақаларда иштирок этмаётганига қарамай, барибир юқори даражадаги жамоа ҳисобланади, таркиби жуда кучли. 

Охирги йилларда уларга амалиёт етишмаётган бўлиши мумкин, лекин шунга қарамасдан, уларни ҳисобдан чиқариб бўлмайди — доим кучли жамоа бўлиб келган.

- Ўйинда Ўзбекистон фаворит сифатида кўриладими?

- Менимча, йўқ. Лекин сўнгги ўйинлардан буён Ўзбекистон терма жамоаси анча ўсди, жаҳон чемпионати саралашида ҳам тажриба тўплади. Жуда мароқли ўйин бўлиши мумкин. Биз Россия терма жамоаси билан муносиб рақобат қила оламиз.

Россия оммавий ахборот воситалари ушбу учрашув 25 сентябрь куни Нижний Новгород шаҳрида ўтказилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Россия миллий терма жамоалари бунгача бир маротаба ўзаро куч синашган бўлиб, 2022 йил 20 ноябр куни Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида ўтказилган баҳс голсиз дуранг билан якунланган.

Ҳусанов бўйича муҳим маълумот

“Топ-5” лига клуби Файзуллаев трансферини тезроқ якунламоқчи

Роналду: Ҳусанов юртдошларининг билан икки марта ўйнайман!

Учрашув куни ва жойи аниқ! Россия Ўзбекистон билан ўйинни кутяпти

Жойи ўзгарган Ҳусановнинг ўйини қандай баҳоланди?

Беҳруз Каримовни олган “Лугано” ўзбекларга мурожаат қилди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!