Асосий мазмунга ўтиш

Ўзбекистон терма жамоасининг энг кучли томонини аниқлашди!

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Ўзбек футболчилари кучли лигаларни забт этмоқда

ФИФА тақвимидаги навбатдаги халқаро танаффус давомида Ўзбекистон ва Россия терма жамоалари 12 ноябрь куни Тошкентда ўзаро ўртоқлик учрашувини ўтказади. Ана шу муносабати билан Россия манбалари Ўзбекистон миллий терма жамоасига оид таҳлилларини эълон қила бошлади.

Sports.uz портали ана шундай мақолалардан бирини ўзбекистонлик ўқувчилар эътиборига ҳавола этишни маъқул кўрди. 

Тарих

Ўзбекистон терма жамоаси тарихи СССР парчаланганидан кейин бошланади. 1992 йилда жамоа илк расмий учрашувини ўтказган – сафарда Тожикистон термасига қарши майдонга тушиб, дуранг қайд этган (2:2). 

Фақат орадан икки йил ўтиб, Ўзбекистон футбол ассоциацияси Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) аъзосига айланди.

Футбол мамлакатда энг оммавий спорт турларидан бири бўлишига қарамай, терма жамоа узоқ вақт катта ютуқлар билан мухлисларни хурсанд эта олмади. Кейинги йилларда вазият ўзгарди: Ўзбекистон мунтазам равишда Осиё кубоги плей-офф босқичига чиқмоқда, ўтган ёзда эса тарихида биринчи марта жаҳон чемпионатида иштирок этди. Жамоага 2006 йилги "Олтин тўп" соҳиби, италиялик мутахассис Фабио Каннаваро бошчилик қилмоқда.

Асосий ютуқлар

Ўзбекистон терма жамоаси ФИФА рейтингида 59-ўринни эгаллаб турибди. Жорий йилда ўзбекистонликлар илк бор жаҳон чемпионатида иштирок этишди. Мусобақанинг гуруҳ босқичида жамоа Колумбия (1:3), Португалия (0:5) ва Конго Демократик Республикаси (1:3) терма жамоаларига мағлуб бўлди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Осиё минтақасидаги энг нуфузли мусобақа – Осиё кубогининг доимий иштирокчиси. Жамоанинг бу турнирдаги энг яхши натижаси 2011 йилда қайд этилган тўртинчи ўриндир. Шунингдек, Ўзбекистон терма жамоаси 1994 йилда Осиё ўйинларида олтин медалга сазовор бўлган.

Ўзбекистон терма жамоаси тарихида энг кўп гол урган футболчиайни пайтда Туркиянинг "Башакшеҳир" клубида ўйнаётган Элдор Шомуродовдир. 31 ёшли форвард халқаро миқёсда 97 та учрашувда рақиблар дарвозасини 47 маротаба ишғол қилган. Россия мухлислари уни "Ростов" таркибидаги ўйинлари орқали яхши танийди, ўша пайтда жамоага ҳозир Россия миллий терма жамоасига устозлик қилаётган Валерий Карпин бошчилик қилган. 

Ўзбекистон миллий терма жамоа сафида энг кўп ўйин ўтказган футболчи эса Сервер Жепаров – унинг ҳисобида 128 та учрашув бор.

Жамоаларнинг етакчи футболчилари

Ўзбекистон терма жамоаси ҳозирги пайтда умидли авлодга эга. Унинг энг таниқли вакили – 22 ёшли ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов. Иқтидорли футболчи 2025 йилдан бери Англиянинг "Манчестер Сити" клуби шарафини ҳимоя қилмоқда. 

Терма жамоа сардори – Элдор Шомуродов, Италиядаги фаолияти, хусусан, "Женоа", "Специя", "Кальяри" ва "Рома"даги фаолияти билан машҳур. 

Шомуродовнинг ҳозирги клуби - "Башакшеҳир"да ҳужумчи билан бирга ўйнаётган Аббосбек Файзуллаевни ҳам Россиядаги футбол жамоатчилиги яхши билади. 22 ёшли истеъдодли ҳужумкор футболчи ЦСКАдаги сермазмун ва самарали ўйинлари билан мухлису мутахассислар эътиборини қозонган. 

Ўзаро ўйин

Ўзбекистон ва Россия миллий терма жамоалари шу пайтга қадар фақат бир маротаба ўзаро тўқнаш келган. Ўша ягона учрашув 2022 йилда Тошкентда ўтказилган ва голсиз дуранг  билан якунланган.

"Ан-Наср" Ўзбекистондаги ўйин олдидан Роналду бўйича якуний қарорга келди

Хатоси қимматга тушишига бир баҳя қолган Ҳусановга неччи балл берилди?

Шомуродовни алмаштириш "Башакшеҳир"га қимматга тушди

Ҳусановни эксперимент қилишни тўхтатинг!

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ