Ҳусановни эксперимент қилишни тўхтатинг!
Энцо Мареска Абдуқодир бўйича танқид остида қолди
"Манчестер Сити" Англия Премьер-лигасининг саккизинчи турида мухлисларини ранжитди. Қаторасига еттита ўйинда зафар қучган жамоа бу гал сафарда "Астон Вилла"га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.
Айни пайтда статистика марказлари ва экспертлар манчестерликларнинг ўйинини таҳлил қилиш, камчиликларни аниқлаш, ўйинчиларни баҳолашга эътибор қаратмоқда.
Илк мағлубиятдан кейин ҳам "шаҳарликлар" Англия Премьер-лигасида пешқадамликни сақлаб қолмоқда. Аммо энди "Арсенал" очколар бўйича тенглашиб, фақат тўплар нисбатига кўра орқада бормоқда.
"Астон Вилла" майдонидаги баҳсда Абдуқодир Ҳусановнинг ўйини кўпчиликка
маъқул келди. Биринчи бўлимда ҳимоянинг ўнг қанотида ўйнаб, ҳимоядаги вазифаларини бажаришдан ташқари, ҳужумга қўшилган ўзбек футболчиси танаффусдан кейин жойини ўзгартирди.
Бош мураббий қарорига кўра, Ҳусанов ҳимоя марказини мустаҳкамлаш учун асл позицияга қайтарилди.
Абдуқодирнинг ўйини нуфузли статистика марказлари томонидан жуда юқори баҳоланди. Хусусан, WhoScored портали баҳоларига кўра, "Астон Вилла"га қарши учрашувда "Манчестер Сити" сафида энг яхши футболчи бўлди: Абдуқодир Ҳусанов – 8 балл, Жереми Доку – 7,8 балл, Эрлинг Ҳоланд – 7,6 балл.
Ҳусанов бутун ўйин давомида ишончли ҳаракат қилиб, жамоа таркибида энг яхши футболчи сифатида муносиб равишда эътироф этилди.
Sofascore портали ўзбек ҳимоячисини 7,4 баллга лойиқ кўрди ва бу "Манчестер Сити" ўйинчилари орасида энг юқори кўрсаткич бўлди.
Flashscore хизмати Ҳусановнинг майдондаги ҳаракатларини 8,0 балл билан баҳолади ва бу борада Абдуқодир фақат Жереми Докудан (8,1 балл) ортда қолди.
Футбол экспертлари эса, мағлубиятга асосан Энко Маресканинг таркиб танлашдаги хатосини сабаб қилиб кўрматмоқда. Хусусан, марказий ҳимоячи Марк Гехининг озирги ўйинлардаги қўпол хатолари бир неча голларга олиб келган.
Global Football Vibes сайти экспертлари Энцо Марескани Ҳусанов бўйича позицияни танқид қилди.
- Энцо Мареска Абдуқодир Ҳусановни ўнг қанот ҳимоясида эксперимент қилишни, тўхтат!, - дейилади сайт хулосасида.
Бу фикрни кўпсонли мухлислар ҳам ижтимоий тармоқлардаги муносабатлари билан қўллаб-қувватламоқда. Улар ҳимоя марказини Абдуқодир Ҳусанов ва Йошко Гвардиол жуфтлигига топширишни сўрамоқда.
Вазиятни ўнглаш Ҳусановга топшириладиган бўляпти

Изоҳлар (0)