Ўзбекистондаги энг йирик футбол стадиони қурилиши қиймати маълум бўлди
Тошкентда 100 миллион долларлик янги футбол стадиони қурилмоқда. Янги футбол стадионининг лойиҳа қиймати 100 миллион доллар этиб белгиланган.
Маълумотларга кўра, стадион Янги Тошкент ҳудудида қурилмоқда. Янги мажмуа 55 минг томошабинни сиғдира олади. Лойиҳа қиймати 100 миллион долларга баҳоланган.
Қурилаётган арена Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) талабларига тўлиқ жавоб бериши кўзда тутилган. У 2027 йилда ўтказиладиган 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистоннинг бош стадиони сифатида хизмат қилади. Шу ерда ярим финал ва финал учрашувларини ўтказиш режалаштирилган.
Лойиҳага кўра, стадион мажмуаси олти қаватдан иборат бўлади. Асосий аренадан ташқари қуйидаги инфратузилмаларни ўз ичига олади:
— 3 та машғулот майдони;
— 10 тадан ортиқ эскалатор;
— 5 500 та автомашина учун парковка;
— стадион яқинида метро бекати;
— футболчилар, мухлислар ва оммавий ахборот воситалари учун замонавий шароитлар.
Қурилиш ишлари 2025 йил ноябрь ойида бошланган. Сўнгги маълумотларга кўра, объектнинг умумий тайёргарлик даражаси 65 фоизга етгани қайд этилган.
Бу ҳақдаги маълумот Kyrgyzfootball саҳифасининг Instagram орқали эълон қилинган.
Янги Тошкент ҳудудидаги янги футбол стадиони қурилиши расман 2025 йил 11 ноябр куни старт олган. Ўша куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев биринчи тош қўйиш маросимида иштирок этган. Асосий қурилиш ишларини 2026 йил кузига қадар якунлаш режалаштирилган.

Фикрлар