Ўзбекистонлик теннисчи Пекинда жиддий рақибга тўқнаш келади
Россиялик теннисчи Мирра Андреева (WTAWTA 1000 турнирининг учинчи босқичидаги рақибаси номи маълум бўлди.
1/8 финалга йўлланма учун Андреева Ўзбекистон номидан иштирок этаётган Полина Кудерметова (104-ўрин) билан кортга чиқади.
Кудерметова иккинчи босқичда Дания вакили Клара Таусон (44-ўрин) устидан осон бўлмаган ғалабага эришди. Қарши ўйин икки соат уч дақиқа давом этди ва 6:4, 4:6, 6:4 ҳисобида якунланди.
Мирра Андреева ҳам Пекиндаги мусобақани ғалаба билан бошлади. Россиялик теннисчи илк учрашувда маҳаллий спортчи Юань Юэга биринчи сетни бой берган бўлса-да, кейинги икки сетда рақибига бирорта гейм ютқазмади — 3:6, 6:0, 6:0.
Шу тариқа, Андреева ва Кудерметова China Open мусобақасининг тўртинчи босқичига чиқиш йўлланмаси учун ўзаро кураш олиб боришади.

Фикрлар