Ўзбекистонлик теннисчи "US Open-2026" мусобақасида сенсация кўтарди
Ўзбекистон теннисчиси Камилла Рахимова (WTA рейтингида 88-ўрин) АҚШ очиқ чемпионатида кутилмаган ғалаба билан мусобақани бошлади, дея хабар бермоқда Sports.kz.
Биринчи босқичда у Чехия вакили Барбора Крейчиковага (28-ўрин) қарши майдонга тушди ва рақибасини икки сетда мағлуб этди — 7:6, 6:2. Учрашув 1 соат 55 дақиқа давом этди. Таъкидлаш керакки, ушбу жуфтликда Крейчикова аниқ фаворит сифатида кўриларди.
"US Open-2026" мусобақасида Камилла Рахимованинг кейинги рақиби Аои Ито (Япония, 369-ўрин) — Оксана Селехметьева (Испания, 93-ўрин) жуфтлигида ғолиб чиққан теннисчи бўлади.
Жорий йилги АҚШ очиқ чемпионати умумий соврин жамғармаси 37 840 000 долларни ташкил этмоқда. Якка разряд ғолибаси 5 500 000 доллар мукофот пули ҳамда 2000 рейтинг очкосини қўлга киритади.

Фикрлар