Асосий мазмунга ўтиш
Ўзбек спорти

Ўзбекистоннинг жаҳон чемпионатидаги ўрни маълум бўлди

Натижа кутилганидек эмас

Қозоғистонда бўлиб ўтган спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида 16-ўринни эгаллади.

Мусобақада юртдош полвонларимиз жами учта медалга сазовор бўлди — битта кумуш ва иккита бронза. 

Кумуш медални юнон-рум курашида 67 килограмм вазн тоифасида беллашган Айтжан Халмаханов қўлга киритди. Бронза медаллари эса яна икки нафар «классик» курашчилар — 60 килограммда Алишер Ғаниев ва 63 килограммда Озодбек Ҳалимбоев ҳиссасига тўғри келди.

Жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида ғалабани АҚШ терма жамоаси қўлга киритди. Америкалик спортчилар жами 15 та медаль олди — етти олтин, икки кумуш ва олти бронза. Умумий ҳисобда биринчи учликка Эрон (6-4-5; 15 медаль) ва Россия (4-3-7; 14 медаль) терма жамоалари ҳам кирди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ