Ўзбекистоннинг уч нафар энг зўр теннисчиси Осиё ўйинларига қўйилмади
Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг етакчи теннисчилари – Камилла Рахимова, Мария Тимофеева ва Полина Кудерметова Айти ва Нагояда бўлиб ўтаётган 2026 йилги Осиё ўйинларида иштирок этмайди.
Маълум қилинишича, Халқаро теннис федерацияси (ITF) ҳалигача аввал Россия шарафини ҳимоя қилган ва кейинчалик Ўзбекистон спорт фуқаролигини олган ушбу теннисчиларга комплекс мусобақаларда иштирок этиш ҳуқуқини бермаган.
Шу сабабдан учала спортчи ҳам XX Осиё ўйинлари учун жамоа рўйхатига киритилмади.
Осиё ўйинларида Ўзбекистон шарафини эркаклар баҳсида Сергей Фомин, Ҳумоюн Султонов ва Максим Шин, аёллар мусобақасида эса Дарья Шубина ҳамда Севиль Йўлдошева ҳимоя қилади.
2026 йилги Осиё ўйинлари доирасидаги теннис мусобақалари Японияда 27 сентябрдан 3 октябргача ўтказилиши режалаштирилган.

Фикрлар